Алматида иккита янги мактаб очилди

None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳри, Алатау туманидаги «Ботакоз-2» ва Науризбай туманининг «Дўстлик» микрорайонларида янги мактаблар фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Kazinform.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, №208 ва №209 мактаб-гимназияларда бир сменада 1500 нафар ўқувчи таълим олади (мактаблар икки сменада таълим беради).

Науризбай туманидаги №208 мактаб-гимназиясининг 37 синфида 960 нафар бола таҳсил олади. Дарслар қозоқ тилида олиб борилади.

№209 мактаб 2851 ўқувчига мўлжалланган, бу ерда 109 синф мавжуд. Таълим муассасасида дарслар қозоқ ва рус тилларида олиб борилади.

«Янги мактаблар намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган. Лойиҳалаш жараёнида таълим марказлари учун янги стандартлар махсус ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Улар замонавий архитектураси, фазовий дизайни, кенг ўқув хоналари ва жамоат жойларига эга эргономик интерьери билан ажралиб туради.

Мактаб синф хоналари интерактив панел, «ақлли» доска ва замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Спорт заллар овоз ўтказмайдиган панеллар билан қопланган. Бу спорт тадбирлари пайтида жуда қулай, у товушни изоляция қилади.

Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун мактаблар Face ID хавфсизлик тизими билан жиҳозланган. Ота-оналар фарзандлари қачон мактабга келиб-кетишини билишади», - дейилади ҳокимлик хабарида.


Сўнгги хабарлар