Алматида гавжум жойларга одамни юзидан танийдиган камералар ўрнатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида одамлар гавжум жойларга одамни юзидан танийдиган камералар ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати шаҳри Медеу туманида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар олдини олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Сунъий интеллект лойиҳаси туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тадбиркорлар ва «Nur Otan» партияси туман филиали ўртасида тегишли меморандум имзолангач амалга оширилади», - дейилган Медеу туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Ушбу лойиҳа атрофлича ўрганилмоқда. Асосий мақсад одамлар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлашдир.

«Таъкидлаб ўтамиз, «ақлли камералар» реал вақт режимида Кўк бозор атрофига ўрнатиб чиқилади. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ушбу камералар катта имкониятларга эга. Жумладан, улар одамларни юзидан танийди, рақамларни, транспорт воситаларини, ҳатто қолдириб кетилган буюмларни ҳам ёдида сақлаб қолади ва қайд қилиб боради», - деб маълум қилди ҳокимлик вакиллари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар