Алматида еттита саноат лойиҳаси ишга туширилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати саноат зонасида 7 та лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида «Саноат зонаси – Алмати» МЧЖ директори Адил Амралин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, ишга туширилган еттита лойиҳанинг умумий қиймати 48 миллиард тенгедан ортиқни ташкил этиб, 749 та иш ўрни яратилди. Яқин кунларда 65 та иш ўрни яратилиб, умумий қиймати 4,6 млрд тенгени ташкил этади.

Адил Амралин ҳар бир яратилган тармоқ ҳақида батафсил гапириб берди. Жумладан, жорий йилнинг феврал ойида биринчилардан бўлиб қиймати 11,3 миллиард тенгедан ортиқ бўлган мис ва алюминий симкартон ишлаб чиқарадиган завод очилди.

«Корхонада қўшимча 80 иш ўрни яратилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг тоннадан ортиқ маҳсулотни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, Евроосиё энергетика мажмуаси бир вақтнинг ўзида бир нечта саноат тармоқларини ўз ичига олади. Биринчи босқичда, 2018 йил сентябр ойида инвестиция компанияси йилига 100 минг км дан ортиқ кабел ишлаб чиқариш қувватига эга кабел ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди», - деди Адил Амралин.

Пойтахт куни муносабати билан Алмати шаҳридаги саноат зонасида автоклавланган газбетон ишлаб чиқарадиган иккита корхона ишга туширилди. Ҳозирда иккала компания йирик ижтимоий ва тижорат уй-жой қурувчиларни сифатли қурилиш материаллари билан таъминламоқда.

ҚР Мустақиллигиқнинг 30 йиллигига қадар саноат зонасида йирик саноат объекти – йирик диаметрли пайвандланган пўлат қувурлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга туширилди.

Йил охиригача Алмати саноат зонасида тиббий диагностика тест тизимлари ишлаб чиқарувчи завод очиш режалаштирилган. Компания юқумли ва онкологик касалликларга тезкор тестларни ишлаб чиқаришни, маданий муҳитларнинг биринчи маҳаллий, серияли саноат ишлаб чиқаришини ўзлаштиришни режалаштирмоқда.


Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар