Алматида ёпиқ бинолар ва жамоат транспортида ниқоб тақиш тавсия қилинди

None
None
ALMATY. Кazinform – Мамлакатда CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини ҳисобга олиб, қўшимча чора-тадбирлар кўришга қарор қилинди. Бу ҳақда Алмати шаҳар маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича «сариқ» зонага киргани муносабати билан санитария чоралари кучайтирилади.

- бемор билан яқин алоқада бўлган одамларни масофавий иш турига ўтказиш;

- эмлашга мутлақ контрендикацияга эга бўлган ходимларни ва ҳомиладор аёлларни масофавий ишларга ўтказиш;

- ёпиқ муассасаларда, жамоат транспортида ниқоб тақиш;

– 10 дан ортиқ киши иштирокидаги кенгашларни онлайн форматга ўтказиш тавсия этилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча ниқоб тақиш фақат таклиф.

Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни Алмати шаҳри бош давлат санитария врачи Қасимхан Алписбайули коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида янги қарор қабул қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар