Алматида энг яхши IT-мутахассисларини жамлаган ҳудудий хаб яратишдан манфаатдормиз - Бағдат Мусин

None
ALMATY. Kazinform - Алматида ахборот технологияларини ривожлантириш учун қулай инфратузилма мавжуд. Шу боис, шаҳардаги энг яхши IT-мутахассисларни жамлайдиган ҳудудий хаб ташкил этиш зарур. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин «Digital Almaty 2023: янги қиёфадаги рақамли ҳамкорлик» халқаро форуми чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро форумда нафақат сиёсий етакчилар, балки йирик IT-компаниялар раҳбарлари ва рақамли технологиялар соҳасидаги халқаро экспертлар, Қозоғистон IT-ҳамжамияти вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

«Бу йилги форум «Digital Almaty 2023: янги қиёфадаги рақамли ҳамкорлик» номи остида ўтказилмоқда. Биз Алматида бешинчи марта рақамли соҳадаги инновацияларни муҳокама қиламиз ва энг яхши ютуқлар ҳақида гапирамиз. Алмати - мамлакат IT-саноатининг пойтахти ҳисобланади. Мамлакатимиздаги аксарият IT-компаниялар шу ерда жойлашган. Қувонарлиси, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун қулай инфратузилма мавжуд. Шу боис, биз шаҳар салоҳиятининг энг яхши IT-мутахассисларини жамлаган ҳудудий хаб яратишдан манфаатдормиз. «Рақамли дунё - кўз очиб юмгунча ўзгармоқда». Бугунги форум замон талабларига мос равишда жадал ривожланаётган IT-саноат вакилларини бирлаштириш ва уларнинг «соат тилларини» мослаштириш учун яхши анъанага айланган»

, - деди Бағдат Мусин.

Форумнинг бизнес дастури 20 панел сессиясидан иборат бўлиб, унда 150 дан ортиқ маърузачилар – халқаро ва Қозоғистон IT-ҳамжамиятининг вакиллари сўзга чиқади. Digital Almatyда дунёнинг 30 та давлатидан 15 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Панел сессияларда форум иштирокчилари саноатни автоматлаштиришдан рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиш, рақамли майнинг истиқболлари, робототехникани қўллаш соҳалари, Евроосиё минтақасида IT-саноатни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эртага Digital Almaty ялпи мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этади.

ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари иштирокидаги ялпи мажлисда асосий муҳокама мавзуси барқарор рақамли инфратузилма ва телекоммуникация соҳасида янги технологияларни ривожлантиришга бағишланади.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар