Алматида эмланиши керак бўлган аҳоли сони 1 млн 313 минг кишини ташкил этади

Фото: None
ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов амалий ташриф билан Алматига келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазир ўринбосари шаҳардаги эпидемиологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Алмати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Асем Нусипова аҳолини эмлашнинг бориши ҳақида маъруза қилди.

«Шаҳарда эмланиши керак бўлган аҳоли сони - 1 313 040 нафарни ташкил этади. 2021 йил феврал ойидан шу кунгача вакцинанинг 1-компоненти билан 1 228 761 киши, 2-компонент билан 1 194 146 киши эмланди. 2021 йил ноябр ойидан бугунги кунга қадар ревакцинациядан 499 043 киши ўтди. Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 117 554 киши эмланди», - деди шаҳар ҳокими ўринбосари.

Шунингдек, шаҳарда 85 та эмлаш пункти фаолият кўрсатаётгани, 313 кишидан иборат 99 та эмлаш бригадалари ишлаётганини маълум қилди.

«Вакцинанинг барча турдаги шу ойнинг қолган қолдиғи бўйича 1-компонент - 64 094 доза, 2-компонент - 90 605 доза ва ревакцинация - 103 543 доза мавжуд. Ҳаммаси бўлиб - 258 242 доза бор», - деди Асем Нусипова.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар