Алматида давлат дастури доирасида кўп қаватли уйларни таъмирлаш мумкин

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳри Уй-жой сиёсати департаменти «Нурлы жер» (Нурли ер) дастурида иштирок этиш шартларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Квартиралар ва нотурар жой эгалари умумий мулкни сақлаш учун жавобгардирлар. Лифт ускунасини алмаштириш жамғарма ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Ҳисобда таъмирлаш учун етарли маблағ бўлмаса, уй-жой мулкдорлари «Нурлы жер» кўп қаватли уйларни модернизация қилиш давлат дастурида иштирок этишлари мумкин. Дастур доирасидаги маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати билан 8 йилдан 15 йилгача берилади.

Бироқ, дастурда иштирок этиш учун йиғилишда қабул қилинган квартира ва нотурар жой эгаларининг умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг розилиги талаб қилинади. Ижобий қарор қабул қилгандан сўнг, хизматни бошқариш органи барча ёрдамчи материаллар билан биргаликда Гогол кўчаси, 45-уйда жойлашган «Алмати Уй-жой» МЧЖ операторига хат юбориши керак. Шунингдек, +7 (727) 390-22-09, +7 (702) 000-64-45 телефон рақамлари орқали ҳам маслаҳат олиш мумкин», — дейилади хабарда.

Департамент маълумотларига кўра, йил бошидан бери Алматида 62 та уйда 112 та лифт алмаштирилган. Йил охиригача 350 та лифтни алмаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Нурлы жер» 2020-2025 йилларга мўлжалланган уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш дастуридир.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар