Алматида Damubala лойиҳаси учун 16,2 миллиард тенге ажратилди

Фото:
ALMATY. Kazinform – Алмати маъмурияти болаларнинг бепул секция ва тўгаракларга бориши учун Damubala лойиҳасига 16,2 миллиард тенге ажратди. Бу ҳақда Ерболат Досаев Жетису тумани аҳолиси билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жетису туманида жойлашган болалар интеллектуал маркази раҳбари ҳокимга ArtSport, амалдаги Damubala лойиҳасининг афзалликлари ҳақида гапириб берди. Айни пайтда марказда 80 нафарга яқин бола ушбу дастур асосида қўшимча таълим оляпти.

«Яхши натижалар бор. Шахмат бўйича чемпионларимиз кўп. Шунингдек, фарзандларимиз вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, ўз маҳоратини намойиш этди. Мен бу лойиҳадан жуда мамнунман, чунки у ота-онаси қиммат курсларга ўқитишга қодир бўлмаган болаларга ривожланиш имконини беради. Ҳозир менда болаларини бепул тўгаракка юборишни хоҳлаётган 117 нафар ота-она рўйхати бор. Шаҳар ҳокими сифатида ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашингизни ва ишлашда давом этишимга имкон беришингизни сўрайман», – деди у.

Алмати ҳокими Ерболат Досаевнинг айтишича, жорий йилда Damubala лойиҳасига 16,2 миллиард тенге ажратилган.

«Мен ушбу дастур қайси платформада ишламасин, уни чин дилдан қўллаб-қувватлайман. Жорий йилда 16,2 миллиард тенге ажратдик. 75 мингга яқин болани қамраб олдик. Навбатда ҳали ҳам 32 минг бола бор. Имкон қадар қабул давом этади ва қўшимча маблағ ажратамиз», – деб жавоб берди шаҳар раҳбари.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар