Алматида Бутунжаҳон юрак куни муносабати билан Очиқ эшиклар куни ўтказилади

None
ALMATY. Кazinform – 29 сентябр – Бутунжаҳон юрак куни муносабати билан Алмати шаҳридаги шаҳар кардиология марказида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform мухбири шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб.

«Очиқ эшиклар куни»да 10 йилдан ортиқ иш стажига эга, олий ва I малака тоифасига эга тиббиёт мутахассислари, кафедра профессор-ўқитувчилари, доцентлари, кардиолог, кардиожарроҳ ва аритмолог шифокорлар иштирок этади.

«Шу куни электрокардиография (ЭКГ), эхокардиография (ЭХОКГ) каби текширувлардан ўтиб, соҳа мутахассисларидан маслаҳат олиш мумкин.

Тадбир жойи ва вақти: 29 сентябр куни, Шаҳар кардиология маркази, Толе би кўчаси, 93, соат 12:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади»,- дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон юрак куни 2011 йилдан бери бутун дунёда нишонланиб келинмоқда.

Фото: tanea.gr


Сўнгги хабарлар