Алматида бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 800 мингдан ортиқ қозоғистонлик мактаб ўқувчилари бепул иссиқ овқат билан таъминланмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий ўқув йилида бир марталик овқатланиш ҳисобга олинган ҳолда 6056 та (88,8 фоиз) мактабда 3 284 979 нафар ўқувчига иссиқ овқат ташкил этилди. 851 497 нафар мактаб ўқувчилари ёки 25,5 фоизи, жумладан Нур-Султан, Чимкент шаҳарларида, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Павлодар, Ақмола, Манғистау вилоятларидаги 427 454 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва бошланғич синф ўқувчилари бепул иссиқ овқат билан таъминланди», - дейди Ерали Тоғжанов депутат сўровига жавобан.

Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларининг бир марталик овқатланиши ўртача 481 тенгени ташкил этади, бунинг учун маҳаллий бюджетдан 69 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилган.

«Алматида жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб 1-4 синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш режалаштирилган. Ўқувчиларни, уларнинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар, иссиқ овқат билан таъминлаш учун йилига 450 миллиард тенгедан ортиқ маблағ керак бўлади (бир болага бир марталик овқатланишнинг ўртача нархи 800 тенге). Шундай қилиб, мактаб ўқувчиларини текин овқат билан таъминлаш учун йилига 381 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилади», - дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар