Алматида болалар боғчалари қачон ишлай бошлайди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алмати таълим ташкилотларида учинчи чорак бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда онлайн брифингда шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Лаззат Жилқибаева маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, 5 январдан буён шаҳардаги вазият ва хавфсизлик чоралари кўрилгани сабабли 860 та мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўхтатилган. Уларда 71 мингдан ортиқ бола тарбияланмоқда.

«Фавқулодда ҳолат тугагач, 20 январдан боғчалар ишлай бошлайди.

Шу билан бирга, шаҳардаги эпидемиологик вазият ҳисобга олинади, шунинг учун болалар боғчалари навбатчи гуруҳ режимида ишлаши мумкин.

Мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида ота-оналар ва барча ходимларни қўшимча равишда хабардор қиламиз», — деди таълим бошқармаси бошлиғи.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар