Алматида Бирлик куни нишонланмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматиликлар Қозоғистон халқлари бирлиги кунини нишонламоқда. Республика саройи олдида ҳунармандчилик буюмлари, миллий таомлар ва кийим-кечаклар билан жиҳозланган ўттизта уюшма ўз кўргазмани тақдим этишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абай майдонида аҳоли кўп йиғилди. Улар хурсанд бўлиб, бир-бирларини табриклашади. Ҳар бир халқ ўз маданияти ҳақида кўргазма тақдим этди. Қўшиқлар айтишди ва рақсга тушди.

«Дўстлик ва аҳиллик бор жойда фаровонлик, омад ҳам бор. Бирлашган мамлакатнинг муваффақияти ва фаровонлиги кўп бўлади. Маълумки, қаерда бирлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, оддий ҳурмат бўлса, ўша ерда ҳамиша самарали меҳнатга интилиш бўлади. Эл-юрт тинчлиги туфайли бугун юртимиз обод ва тараққий этмоқда. Қозоғистоннинг янги босқичи бошланди. Шу муносабат билан, биринчи май байрамида бутун Қозоғистон халқига миннатдорчилик билдиради», - деди турк миллати вакили Зарина Ахметова.

Арман этномаданий уюшмаси матбуот котиби Анна Торасьяннинг айтишича, бирлик байрамига ёшлар тўлиқ тушунишлари керак.

«Барча қозоғистонликларни 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айниқса, ёшлар ушбу байрамнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушунишларини истайман. Бир том остида халқимизнинг дўстлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлиги давом этиб, юртимиздаги миллатлараро тинчлик ҳамиша мустаҳкам, ҳамиша бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳамиша бардавом бўлсин», - деди Арман этномаданий бирлашмаси вакили Анна Торасьян.

Тадбир концерт дастури билан давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган тадбирлар шаҳарнинг барча туманларида кенг нишонланмоқда.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар