Алматида бир кунда 4 мингдан ортиқ одам эмланди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бир кун ичида 4016 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«16 ноябр куни 4016 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 2202 киши, II компонентини эса 1814 киши олди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 16 ноябрига қадар шаҳарда 1 млн 12 минг 837 нафар фуқаро биринчи компонент, 964 минг 717 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 121 676 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқарма хабарида. Шаҳарда 132 та пунк ишламоқда. 733 кишидан иборат 205 та эмлаш гуруҳлари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорлар эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар