Алматида бир кунда 3 мингдан ортиқ одам эмланди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бир кун ичида 3451 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«24 ноябр ҳолатига кўра, 3451 нафар Алмати аҳолиси вакцина билан эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 1814 киши, иккинчи компонентини эса 1637 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 24 ноябрига қадар шаҳарда 1 019 877 нафар фуқаро биринчи компонент, 974 182 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 121 990 нафари 60 ёшдан ошганлар», -дейилади бошқарма хабарида.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 733 кишидан иборат 205 та эмлаш бригадалари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорлар ва СЕКларда эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Сўнгги хабарлар