Алматида автомобиллар учун мультимедиа тизимлари ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Hyundai Trans Kazakhstan автомобил заводи Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевга истиқболли режаларини таништирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ташриф чоғида Ҳокимга автомобил бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи завод лойиҳаси тақдим этилди. Янги корхонада автомобиллар учун ўриндиқлар, пластик қисмлар ва аксессуарлар, шунингдек, мультимедиа тизимлари ишлаб чиқарилади.

Завод қурилиши жорий йилнинг куз ойларида режалаштирилган.

Компания яна бир автомобил заводи қуриш ва кузов қисмларини штамплаш ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш режаларини эълон қилди.

Корхона вакилларининг таъкидлашича, ушбу режалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш доирасида амалга оширилади.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар