Алматида автобусда карантин талабларини бузганлар «ақлли» камералар ёрдамида аниқланмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида дастлабки уч кун давомида жамоат транспортида жойлаштирилган «ақлли» камералар ёрдамида ниқоб режимини ва ижтимоий масофани бузганлар аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи уч кун ичида «ақлли» камералар ёрдамида жамоат транспортида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича пилот лойиҳада автобусларда ижтимоий масофа сақланмаётганлиги аниқланди. 52 киши ниқоб киймаган, 89 киши уларни тўғри киймаган. Лойиҳа давом этади», - деб ёзди шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев ўзининг Instagram саҳифасида.

Бақитжан Сағинтаев кеча Алмати телеканалидаги «Akimat Live» кўрсатуви эфирида пилот лойиҳанинг иши ҳақида гапириб берганди.

Муаллиф: Алма Муқанова
Сўнгги хабарлар