Алматида авария ҳолатидаги уйларда яшовчи 96 оила янги уйларга кўчиб ўтди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Шаҳардаги авария ҳолатидаги уйларнинг 40 фоизи Турксиб туманида жойлашган. Бу ҳақда Алмати ҳокими Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги кунда Алмати шаҳрида 1930-1975 йилларда қурилган 1229 та эски икки қаватли уй бор. Уларнинг аксарияти Турксиб туманида жойлашган (594 та уй).

«Жорий йилда 12 та авария ҳолатидаги уйдан 96 оила янги бошпаналарга кўчиб ўтди», – дейди Алмати шаҳар ҳокими Ерболат Досаев.

Маъмуриятга кўра, айни пайтда 211 хонадонли саккизта кўп қаватли уй қурилиши давом этмоқда. Тўртта уй 2022 йил декабр ойида, қолган тўртта кўп қаватли уй қурилиши 2023 йилда якунланади.


Муаллиф: Алма Муқанова
Сўнгги хабарлар