Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Алматида асосий капиталга киритилган инвестициялар рекорд даражага етди

20 Январь 18:55

ALMATY. Kazinform - Охирги икки йилда Алмати шаҳрида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми рекорд даражада ўсиб, 1 триллион 200 миллиард тенгега етди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз иқтисодиётнинг бозор савдосига асосланган форматидан воз кечиб, янги савдо форматларини, жумладан, онлайн савдони жорий этиш тарафдоримиз», – деди Б.Сағинтаев.

Унинг қайд этишича, ҳокимлик иқтисодиётнинг юқори самарали тармоқларини, хусусан, рақамлаштириш, креатив индустрия, саноат ва бошқаларни ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг таркибий ислоҳотларини амалга оширмоқда.

Ҳокимнинг фикрича, талаб юқори кадрларнинг етишмаслиги меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларига мос келмаслигига олиб келади.

«Бандлик ва турмуш сифатини ошириш йўлидаги муҳим қадам тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш бўлади. Охирги икки йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 820 миллиарддан рекорд даражадаги 1 триллион 200 миллиард тенгега ўсди. Шу билан бирга, ижтимоий соҳага йшналтирилган инвестициялар 12 фоизга ошди», – деди Б.Сағинтаев.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар