Алматида ArtSpor дастури доирасида 7 ,3 млрд тенге ажратилди

6 Октябрь, 13:11
Алматида ArtSpor дастури доирасида 7 ,3 млрд тенге ажратилди

ALMATY. Kazinform – Алматидаги ArtSport дастури йил охиригача давом этади. Бунинг учун қўшимча маблағ ажратилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Алатау тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати шаҳрининг Алатау туманида ArtSport дастури бўйича 15 500 нафар бола киритилган. Хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қарзларини тўлаш ва дастурни йил охиригача давом эттириш учун маъмурият қўшимча 7,3 миллиард тенге ажратди», - деди Ерболат Досаев.

Айни пайтда Алматида, artsport.edu.kz сайти маълумотларига кўра, тўгаракда 83 минг бола қатнашади, улардан 35,5 минг нафари спорт билан шуғулланади, 47,5 минг нафари ижодкордир.

Муаллиф: Алма Муқанова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар