Алматида ҳам минглаб ёш оилалар уйли бўлишмоқда

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев ишлайдиган ёшларга квартира калитларини туҳфа қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи навбат бўйича жами 1244 ариза келиб тушган. Шулар орасидан 249 одамдан иборат рўйхат шакллантирилди. Уларнинг орасида кўп фарзандли оилалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бор. Шаҳар ҳокимлиги аризаларни қабул қиладиган махсус www.almaty-jastary.kz сайтини ҳам ишга туширган.

30 октябрь ва 12 ноябрь оралиғида биринчи пул навбат бўйича Алатау туманидаги «Кўкқайнар» микрорайонида 249 квартирага ариза қабул қилинди. Йил сўнгига қадар яна 801 квартирага конкурс эълон қилинган. Жами 1050 ёш оила турар жой билан таъминланади.

Елбасы топшириғига биноан, Ёшлар йили доирасида ишлайдиган ёшларга ижарага бериладиган турар жойни сотиб олиш ҳуқуқисиз бериш дастури амалга оширилмоқда. Унга кўра, 1 хонали квартиранинг ойлик ижара ҳаққи 4 380 танга. Дастурда:

• 29 ёшга тўлмаган;

• Алмати шаҳрида камида 2 йил рўйхатда турган;

• 2 йилдан ортиқ вақт давомида уйи бўлмаган;

• Ойлик маоши камида 101 000 танга ва банкда депозити бор ёшлар иштирок этишади.

Дастурга кўра ҳар йили 1050 оила ижара уйи билан таъминланади.

Бундан ташқари, 2020 йилда «Алмати ёшлари 3» шаҳар дастури амалга оширилади. Унга кўра, 35 ёшга тўлмаган 1000та ёш оилани турар жой билан таъминлаш кўзда тутилган. Ўтган 2 йилда «Алмати ёшлари» дастури бўйича 238 ёш оила 5 фоизлик ставка билан квартира олганди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нур-Султан шаҳрида 1050 ёш оила уйли бўлганини хабар қилгандик.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Сўнгги хабарлар