Алматида ал-Фаробий маркази очилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида Абу Наср ал-Фаробий номидаги кутубхона-марказ очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали маросимда ҚР Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев, таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов, маданият ва спорт вазири Ақтоти Райимқулова, БМТ ва ЮНЕСКО, ИҲТ Қозоғистондаги дипломатик миссиялари вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари, ОТМ ректорлари, илмий марказлар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, юртимиз ва чет эл олимлари, юртимиз ва чет эл ОАВ вакиллари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.



Тадбирда меҳмонлар буюк мутафаккирга бағишланган музей экспозициялари билан танишди, уламо асарлари кўргазмасини томоша қилди, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Абай ва Алаш ҳаракати арбобларига, ноёб қўлёзмалар ва китобларга бағишланган рақамли зални кўришди.



Бугун ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи тантаналари бошланади.










Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар