Алматида ақлли видеокамералар ҳайдовчиларга 8 кунда 42 млн танга жарима солди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида янги ишга туширилган 400та «Сергек» ақлли видеоназорат камералари 42 миллион тангалик жарима солди, деп хабар беради Kazinform мухбири.

Полиция вакилларининг маълум қилишича, мегополисда саккиз кун ичида 2564та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш фактлари қайд қилинган. Маъмурий қоидабузарликларнинг кўпчилиги тезликни ошириш (соатига 10-20, 20-40 ва 40 км) билан боғлиқдир. Полициячилар ҳайдовчиларнинг йўл четидаги белгиларга ҳам кўп эътибор қаратмасликларини таъкидлади.

Таъкидлаб ўтамиз, «Сергек» камералари теликни ошириш, қизил светофордан ўтиб кетиш, рухсат этилмаган жойга тўхташ, нотўғри парковка қилиш ва жамоат транспорти юрадиган йўл билан юриш каби қоидабузарликларни қайд этади.

Алмати шаҳар Полиция департаменти ҳайдовчиларни мегаполис йўлларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақиради.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар