Алматида афсонавий учувчи шарафига кўргазма очилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Марказий давлат музейида Халқ Қаҳрамони Хиуаз Доспанова таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан «Тарих яратган афсонавий қозоқ учувчиси» кўргазмаси очилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазма Атирау вилояти ўлкашунослик музейи томонидан ташкил этилган. Меҳмонлар ва иштирокчилар, Алмати шаҳри ижодкор ва жамоат зиёлилари вакиллари Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати академияси оркестри томонидан ҳарбий маршлар билан кутиб олинди.

«Кўргазмадан кўзланган мақсад Халқ Қаҳрамони Хиуаз Доспанованинг жасоратини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишдан иборат. Алматига музей фондидан 90 га яқин экспонат келтирилди. Умуман олганда, Атирау вилоят ўлкашунослик музейида 150 дан ортиқ экспонатлар сақланмоқда. Улардан 120 таси ҳужжат ва чизмалар, қолган 30 таси эса афсонавий учувчининг шахсий буюмлари», - таъкидлади Атирау вилоят ўлкашунослик музейи директор вазифасини бажарувчи Динара Бейсенбаева.

Тадбир 6 майдан 12 майгача бўлиб ўтади. Меҳмонлар 300 дан ортиқ парвозларни амалга оширган учувчининг қаҳрамонликлари билан танишишлари мумкин.

Шунингдек, унинг ҳаёт йўли, фронтдан келган мактублар, меҳнат йиллари давомида олган фахрий ёрлиқлари, учувчининг қариндошлари, фронтчи сафдошлари билан тушган суратлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилган.


Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар