Алматида 7700 та хизмат кўрсатиш объекти фаолияти қайта тикланди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алматида 7700 та хизмат кўрсатиш объекти фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда Бақитжан Сағинтаев раислигида Алмати ҳаётини тиклаш бўйича шаҳар штабининг йиғилишида Алмати ҳокимининг ўринбосари Мақсат Қиқимов маъум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мақсат Қиқимовнинг айтишича, шаҳардаги 120 та йирик корхона, 51 та бозор ишга туширилган. 149 та озиқ-овқат шохобчаларининг, гипермаркет ва супермаркетларнинг бугунги кунда146 таси фаолияти тиклан, 3 таси 28 январгача очилади.

Алматининг ноозиқ-овқат шохобчаларига келсак, 110 тадан 99 таси ўз фаолиятини тиклаган, қолган 11 таси эса феврал ойи охиригача ишга тушади.

Бугунги кунда шаҳардаги 93 та савдо-кўнгилочар марказ ва савдо мажмуаларидан 87 таси фаолият кўрсатмоқда, қолган 6 тасида қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда», — деди Алмати ҳокими ўринбосари.

Шунингдек, у ҳозирда Алматида 220 та ёқилғи қуйиш шохобчаларидан 190 таси ишлаётганини айтди.

Феврал ойи охиригача 23 та тизимли газ қуйиш шохобчалари таъмирланиб, фойдаланишга топширилади, 2 та ёниб кетган ёқилғи қуйиш шохобчалари май ойи ўрталарига қадар, 5 та нотизимли ёқилғи қуйиш шохобчалари эса 30 январга қадар қайта тикланади», — деди у.

Шаҳардаги умумий овқатланиш корхоналарининг аксарияти ишлаб турибди. Март ойи ўрталарига қадар 15 та, 1 майга қадар яна 2 та объект фойдаланишга топширилади.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар