Алматида 600 та янги автобус харид қилинади

Фото:
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида жорий йилда 600 та автобус харид қилиш режалаштирган. Бу ҳақда Ерболат Досаев Алатау тумани аҳолиси билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Улардан 200 таси Алатау туманидаги 19 та йўналишни янгилашга йўналтирилади.

Ерболат Досаевга кўра, бундан ташқари, жорий йилнинг тўртинчи чорагигача хусусий ташувчилар 73 та автобус сотиб олади. Улар 7 та маршрутни (№ 18, 19, 46, 98, 99, 109, 122) янгилашни режалаштирмоқда.

«Аввалги учрашувларимизда аксарият мурожаатларингиз жамоат транспорти сифати, масалан, айрим йўналишларда ноқулайлик туғдираётгани, белгиланган ҳаракат интервалларига риоя қилинмаслиги билан боғлиқ эди. Шунинг учун биз бу масалаларни ҳал қиляпмиз»

, - деди ҳоким.

Шаҳар раҳбари маъмурият томонидан 2022 йилда 450 та янги автобус харид қилингани, шундан 92 таси (20%) Алатау туманига берилганини таъкидлади.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар