Алматида 60 ёшдан ошган 123 мингдан ошиқ киши вакцина олди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3767 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«19 январ куни 3767 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 19 январига қадар шаҳарда биринчи компонент билан 1 092 822 киши, иккинчи компонент билан 1 040794 киши эмланди. Улардан 123 697 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 35 158 киши олган. Уларнинг 1913 нафарини ҳомиладор аёллар, 7 минг 392 нафарини эмизикли оналар, 25 минг 853 нафарини ўсмирлар ташкил этади.

Ревакцинациядан 98 762 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 522 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар