Алматида 50 та янги троллейбус харид қилинади

None
None
ALMATY. Кazinform - Шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш мақсадида 50 та янги троллейбус харид қилинади. Бу ҳақда Ерболат Досаев маҳаллий бюджетга аниқлик киритиш бўйича маслихатнинг ХХII сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, бюджетга киритилган ўзгартиришлар, биринчи навбатда, алматиликлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ижтимоий устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

«Шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 13,6 млрд тенге ажратилган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш (йўл белгиларини қуриш) учун қўшимча 500 млн тенге ажратилди. «Буқтирма-Қулжа» автомобил йўли қурилишини якунлаш учун 2,4 млрд тенге, автомобил йўлларини ўрта ва жорий таъмирлаш учун 1,7 млрд тенге йўналтирилади. Бундан ташқари, 50 та троллейбус харид қилиш учун 6,3 млрд тенге ажратилади, бу эса жамоат транспорти хизматлари сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади», — деди у.

Аввал хабар қилинганидек, Алматида аҳоли сонининг кўпайиши ва ўринлар етишмаслиги сабабли 5 та янги мактаб қурилади. Шунингдек, шаҳарда тоғ ёнбағирларида қурилиш тақиқланган ва 9 қаватдан юқори бинолар қуришга йўл қўйилмайди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар