Алматида 400 дан ортиқ кўп болали ва кам таъминланган оилаларга квартиралар берилади

None
None
ALMATY. Кazinform - Жорий йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун 400 дан ортиқ ижарага бериладиган квартиралар ажратилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати маъмурияти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасида навбатда турган 216 киши, яна 185 нафари кўп болали оилалар тоифасида сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган уй-жой олишини маълум қилди. Жами 401 та квартира тақдим этилади.

Уларга «Нұрлы жер» давлат дастури асосида қурилган ва шаҳарнинг Турксиб туманидаги «Жас қанат-2» кичик туманида жойлашган квартиралар берилади.

Турар-жой мажмуасида жами 3116 та квартира мавжуд. Қолган 2715 нафарини имтиёзли кредит олиш учун навбатда турганлар олади.

Бундан ташқари, 18 май куни шаҳарда «Алматы жастары» уй-жой дастурида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилина бошлади. 1 минг ёш алматилик имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар