Алматида 37 та этномаданий бирлашма мавжуд

None
None
ALMATY. Kazinform – Бугунги кунда Алматида 37 та шаҳар этномаданий бирлашмалари мавжуд. Бу ҳақда агентлик мухбирининг саволига жавобан ҳокимлик маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, Алматида миллатлараро дўстлик ва ижтимоий тотувликни сақлашга ҳисса қўшганлар фуқаролар кўп. Улар орасида «Ирнихас» «Осетин маданий-маърифий маркази раиси Казбек Мамсуров, Рус маданият маркази раиси Всеволод Лукашев, «Қозоғистон уйғурлари уюшмаси» Алмати шаҳар филиали раиси Абайдуллам Жапаров, «Қозоғистон уйғурлар уюшмаси» Алмати шаҳар филиали раиси ўринбосари Абдухалил Долкунтой, Турк маданият маркази раиси ўринбосари Казакбай Қасимов, Ўзбек миллий маданият маркази раиси Абдулла Исматуллаев, Уйғур маданият маркази раиси ўринбосари Махинур Исраилова, «Ильдаш» татар гуманитар ривожланиш маркази раиси Нурия Ниязова, «Ариана» афғон маркази раиси Васток Аҳмадуллоҳ ҳам бор.

Шунингдек, Алматидаги «Дўстлик уйи» ҳам миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда этномаданий бирлашмаларнинг ҳар бир вакили учун офис ва йиғилишлар ўтказиладиган умумий мажлислар зали мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган байрам тадбирлари бошланди. Масалан, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Қозоғистон халқи ассамблеяси ҳамкорлигида концерт бўлиб ўтди. 1 май куни эса Республика саройи ёнида умумшаҳар концерт дастури намойиш этилади.

Аввалроқ Алмати ҳокимлиги Қозоғистон халқларининг бирлиги кунига бағишланган асосий байрам тадбирлари Республика саройи олдидаги Абай майдонида ўтказилишини маълум қилганди.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар