Алматида 3 минг одам «QazVak» вакцинаси билан эмланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бир сутка давомида 1721 киши коронавирусга қарши эмланди, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси тарқатган баёнотга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан 16 майига қадар шаҳарда 270 минг киши эмланди. Жами эмланганлар орасида 60 ёшдан ошганлар 30 421 кишини ташкил этади.

«Бугунги кунга қадар Қозоғистоннинг QazVak вакцинаси билан 2991 киши эмланди. 3 майда Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг 15000 дозаси етказилди, унинг биринчи компонентидан 3365 киши эмланди», дея таъкидлашди бошқармадан.

Айни пайтда шаҳарда 214 та пункт ишламоқда. 1 282 кишидан ташкил топган 315 та эмлаш бригадаси мавжуд. Шунингдек, 40 та кўчма мобил бригадаси ташкил қилинди.

«Ҳозирги пайтда тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият, спорт иншоотлари, бозор ва савдо-кўнгилочар марказларида эмлаш пунктлари ишламоқда», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар