Алматида 25 мингдан ортиқ ўқувчи Pfizer вакцинасини олди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3840 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«18 январ куни 3840 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 18 январига қадар шаҳарда 1 090 869 нафар киши биринчи компонент билан, 1 038 980 нафар киши иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 123 636 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 34 583 киши олган. Уларнинг 1 892 нафарини ҳомиладор аёллар, 7 244 нафарини эмизикли оналар, 25 447 нафарини ўсмирлар ташкил этади.

Ревакцинациядан 93 089 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 522 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар