Алматида 24 мингга яқин ўсмирлар Pfizer вакцинасини олди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3387 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«12 январ куни 3387 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан 2022 йил 12 январига қадар шаҳар аҳолисининг 1 053 444 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 017 659 нафари иккинчи компонентини олди. Улардан 123 472 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 31 977 киши олди. Улардан 1761 нафар ҳомиладор аёл, 6498 нафар эмизикли оналар, 23718 нафар ўсмирлар. Ревакцинациядан 73 271 киши ўказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаб ва бозорларда 132 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 201 та эмлаш бригадаларига 762 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар