Алматида 185 нафар кўп болали оила уй-жой билан таъминланади

None
None
ALMATY. Kazinform - Жорий йилда Алмати шаҳрида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун 400 дан ортиқ ижарага бериладиган квартиралар ажратилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати ҳокимият маълумотларига кўра, жорий йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган 216 нафар фуқаро сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага квартира олади. Шунингдек, 185 нафар кўп болали оила уй-жой билан таъминланади. Жами 401 та хонадон тақдим этилади.

Кўп қаватли турар-жой «Нурли жер» давлат дастури асосида «Жас қанат-2» микрорайонида қурилган. Турар-жой мажмуасида 3116 та хонадон мавжуд. Қолган 2715 та хонадонга навбатда турганларга имтиёзли кредит берилади.

Шунингдек, ўтган йилнинг ноябр ойида 29 ёшгача бўлган меҳнат қилаётган ёшларга ижарага квартира бериш бўйича ҳужжатлар қабул қилинган. Квартиралар сони - 1050 та.

Жорий йилнинг 18 май кунидан бошлаб «Алмати ёшлари» уй-жой дастурида иштирок этиш учун аризалар қабул қилина бошланди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар