Алматида 142 ватандош фуқаролигини олди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алматида йил бошидан буён 142 киши тарихий Ватанига қайтиб, ҚР фуқаролигини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати шаҳрининг Миграция хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилда 731 ватандош Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олган. Жорий йилнинг икки ойида 142 ватандошга фуқаролик берилди.

«Бу асосан Хитой ва Ўзбекистондан келганлар. Шуни таъкидлаш керакки, фуқароликни олишнинг соддалаштирилган шакли мамлакатда жорий йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилмоқда. Ўртача кўриб чиқиш даври тахминан уч ой давом этади», - деди Алмати шаҳар миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчинов.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар