Алматида 1 млнга яқин одам вакцинанинг иккинчи компонентини олган

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бир кун ичида 892 киши коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«21 ноябр куни 892 нафар Алмати аҳолиси вакцина билан эмланди, 489 киши биринчи компонентни, 403 киши иккинчи компонентни олди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 21 ноябрига қадар шаҳарда 1 миллион 16 минг 889 нафар фуқаро биринчи компонент, 969 минг 923 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 121 828 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқарма хабарида.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 733 кишидан иборат 205 та эмлаш бригадалари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, бозорлар ва савдо-кўнгилочар марказларида эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар