Алматида 1 млнга яқин одам вакцинанинг икки компонентини олган

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3528 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«23 ноябр куни 3528 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 2106 киши, II компонентини эса 1422 киши олди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 февралидан 23 ноябрига қадар шаҳарда 1 18 883 нафар фуқаро биринчи компонентини, 972 507 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 121 952 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқарма хабарида.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 733 кишидан иборат 205 та эмлаш бригадалари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорлар ва СЕКларда эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар