Алматида 1 миллион дарахт кўчати экилади

None
None
АЛМАТИ. Kazinform – Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев йиғилиш ўтказиб, мегаполисни кўкаламзорлаштириш режасини муҳокамага қўйди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Режага мувофиқ, шаҳар ҳудудида уч йил мобайнида 1 миллион кўчат экилида. Режани ишлаб чиқиш учун мутаҳассислар жалб қилиниб, қаерга қандай дарахтлар экиш лозимлиги атрофлича ўрганилди. Ҳозирда шаҳардаги кўкаламзорлар аҳоли жон бошига нисбатан 4,8 квадрат метрни ташқил қилади. 70-80 йилларда эса бу кўрсаткич 10 квадрат метр атрофида бўлган. Салбий нисбат шаҳар аҳолисининг кескин ортиши билан боғлиқдир.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги уч йилда 134 мингга яқин дарахт экилган. Шу йилнинг ўзида эса – 140 минг кўчат ўтқазилди.

Мутаҳассисларнинг айтишича, миллионта дарахт экилса, шаҳар учун бундан жуда катта фойда бўлади. Кислород ҳажми ортади, шаҳардаги кўкаламзорларнинг умумий майдони 5000 квадрат метрга етади, йўллардан чиқадиган шовқин 40%, чанг-тўзон 75% камаяди.

Шу билан бир қаторда шаҳарни ободонлаштириш кўрсаткичи ортади, дам олиш жойлари, ҳиёбонлар, боғлар кўпаяди. Булар эса ўз навбатида шаҳар аҳолисининг психологик аҳволига ижобий таъсир қилади.

«Дарахтларни дуч келган жойга экмаслик керек, шунинг учун ҳам пухта режа ишлаб чиқилди», - деди Б.Сағинтаев.

Тадбирда дўконлар, салонлар ва тадбиркорлик объектларини тўсиб турувчи дарахтларни кесиб ташлашни қатъий тақиқлаш шартлиги таъкидланди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар