Алмати вокзаллари штат режимида ишламоқда
10 Январь 16:02

Алмати вокзаллари штат режимида ишламоқда

ALMATY. Kazinform – Алмати вокзаллари штат режимда ишламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳар мобиллик бошқармаси Алматида йўловчи ташишни ташкил этиш масаласига ойдинлик киритди.

«Ҳозирги кунга қадар фавқулодда ҳолат муносабати билан барча шаҳарлараро йўловчи ташиш тўхтатилди. Шаҳарлараро ташишни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда», - дейилади ҳокимлик хабарида.

«Қозоғистон темир йўли»нинг маълум қилишича, бугунги кунда темир йўл йўловчи ташиш иши тикланган. Чипталарни сотиб олиш жойида қайтариш ёки алмаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, халқаро ҳаво қатновлари тўхтатилган. Ўзгаришлар кейинроқ эълон қилинади.


Муаллиф: Алма Муқанова.


Янгиликлар

Архив