Алмати вилоятида уч эгизак дунёга келди

None
ALMATY. Kazinform – Алмати вилоятининг Қарасай туманлараро кўп тармоқли шифохонасида уч эгизак дунёга келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу туғруқхонада икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирган Ақмарал Айдар 29 ёшида кўп фарзандли она бўлди.

Ақмарални уйда яна уч нафар фарзанд кутмоқда, катта ўғли 8 ёшда.
Қарасай туманлараро кўп тармоқли она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш шифохонаси директори ўринбосари Индира Кабаеванинг айтишича, аёл ҳомиладорлик даврида назорат остида бўлган.

photo


«Уч эгизакка ҳомиладор бўлганда, она ва чақалоқ ҳар доим хавф остида. Аёл доимо назорат остида бўлди. Уч эгизакларнинг бугунги кунда саломатлиги яхши, аҳволи барқарор», – дейди Индира Кабаева.


Сўнгги хабарлар