Алмати вилоятида таълим соҳасига компьютер сотиб олиш учун 12,3 млрд тенге ажратилди

None
None
TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятида таълим соҳасига 80 минг дона компьютер сотиб олиш учун 12 миллиард 300 миллион тенге ажратилди. Шундан 8,3 миллиард тенге республика бюджетидан ва 4 миллиард тенге маҳаллий бюджетдан. Бу ҳақда Алмати вилояти ҳокими Амандик Баталов Жамоатчилик кенгашидаги ҳисоботида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиш онлайн форматда бўлиб ўтди. Тадбирда 100 дан ортиқ одамлар, шу жумладан Кенгаш аъзолари ва депутатлар, туман ҳокимлари иштирок этишди.

«Мактаб ўқувчилари ва коллеж ўқувчиларини масофадан ўқитиш учун барча шароитлар яратилган. 80 минг дона компьютер сотиб олиш учун 12,3 млрд тенге ажратилган. 23 700 ўқувчига вақтинча фойдаланиш учун компьютерлар тарқатилди. Ҳомийлар ёрдамида 2110 та техника берилди», - деди Амандиқ Баталов.

Вилоят раҳбари, шунингдек, ўқувчиларни олис туманлардан мактабга олиб бориш учун қиймати 1 миллиард тенге миқдорида 70 та янги автобус сотиб олинганлигини айтди.

Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар