Алмати вилоятида ноёб Сибир тоғ эчкиси фототузоққа тушиб қолди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алмати вилоятидаги Алтин-Емел миллий боғида Сибир тоғ эчкиси фототузоққа тушиб қолди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Унинг видеоси Алтин-Емел табиат боғининг Instagramдаги саҳифасида эълон қилинган.

Сибир тоғ эчкилари қадимдан миллий боғнинг Шолақ, Дегерес ва Матай тоғларида яшаб келган. 2021 йилда унинг сони 2800 дан ошган.

«Фототузоққа тоғ эчкиси тушиб қолди. Видеода унинг тахминан 1 метр узунликдаги қиличдек шохини кўриш мумкин», — дейилади ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиғи фототузоққа тушган эди.

Бундан ташқари, Кўлсой кўллари миллий боғида қор барсининг урғочиси ва унинг бир ёшли боласи видеога тушиб қолган.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар