Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Алмати вилоятида ёш оилалар уй-жой билан таъминланади

19 Май 07:41

TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятида ёш оилалар уй-жой билан таъминланади. Бу дастурга 1 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу дастурни Дин, тил, миллатлараро муносабатлар, ички ва ёшлар сиёсати масалалари доимий комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилди. Ушбу комиссияга Алмати вилояти маслихат депутатлари киради.

«Ушбу дастурда фақат Алмати вилоятидан ёш оилалар иштирок этади. Улар шу ҳудудда ишлашлари керак. Ушбу дастурни жорий йилнинг август ойидан амалга оширишни режалаштирганмиз. 1 миллиард тенге ажратилган. 100 оилани уй-жой билан таъминлаймиз деган умиддамиз.

Дастур 35 ёшгача бўлган (шу жумладан 35 ёш) ёшлар учун очиқ. Уйланган бўлиши керак. Бу дастурда тўлиқ бўлмаган оилалар ҳам қатнашиши мумкин», - деди Алмати вилояти ички сиёсат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Елдар Сапаров.

Муаллиф: Самал Қабишева

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар