Алмати вилояти ҳокими Президентга вилоят марказини Қонаев шаҳрига кўчириш тўғрисида ҳисобот берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Алмати вилояти ҳокимии Марат Султанғазиевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоятнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берилди.

Марат Султанғазиевнинг айтишича, айни пайтда вилоят иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 102,8 фоизга, ишлаб чиқаришни ривожлантириш 105,2 фоизга, савдони ривожлантириш 103 фоизга, қурилишни ривожлантириш 114,3 фоизга ўсди. Вилоят ҳокимлиги бу суръатни йил охиригача сақлаб қолиш ниятида.

Давлат раҳбари фуқаролар ишончини оқлаш билан бирга, вилоят аҳолисининг ҳаёт сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президентга маъмурий-ҳудудий ислоҳотлардан кейинги янги имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Алмати вилояти ва Қонаев шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режасига ўзгартиришлар киритилиши маълум қилинди. Ҳокимнинг сўзларига кўра, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, савдо ва туризм каби иқтисодиётнинг сармоявий жозибадор тармоқларига алоҳида эътибор қаратилади.

Марат Султанғазиев Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоят марказининг Қонаевга кўчирилиши ҳақида гапирди. Шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилинди.

Президент янги ҳокимга вилоят аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш, уй-жой коммунал хўжалиги, уч сменали мактаблар, ирригатсия тизимларини модернизация қилиш, тиббиёт ва жамоат транспорти фаолиятини таъминлаш бўйича қатор вазифаларни юклади.

Сўнгги хабарлар