Алмати ва Самарқанд ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар қайта очилди

None
ASTANA. Kazinform – Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида 18 мартдан бошлаб Алмати ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида мунтазам ҳаво қатнови тикланди, деб хабар беради Kazinform.

Парвозлар «FlyArystan» томонидан ҳафтасига икки марта (чоршанба ва шанба кунлари) А-320 самолётларида амалга оширилади.

Мазкур халқаро йўналишнинг қайта йўлга қўйилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва туристик алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар