Алмати ва Нур-Султанни боғловчи йўл қурилиши қандай аҳволда

None
None
QARAǴANDY. Kazinform – Бугун ҚР Бош вазири Алихан Смаилов амалий ташриф билан Қарағанди вилоятига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Алихан Смаилов Нур-Султан ва Алмати шаҳарларини боғловчи «Марказ-Жануб» халқаро транзит даҳлизининг бир қисми бўлган Қарағанди-Балқаш-Саришаған автомобил йўлидаги (1492,4-2005 км участкаси) реконструкция ишлари билан танишди.

«ҚазАвтоЖол» МК АЖ бошқаруви раиси Меирхат Қасимбаевнинг сўзларига кўра, лойиҳани тўлиқ 2023 йил декабр ойида якунлаш режалаштирилган.

Унга кўра, жорий йилда йўл қопламасининг конструктив қатламларини ётқизиш, сунъий иншоотлар ўрнатиш ва йўл қурилиш материалларини тайёрлаш ишлари давом эттирилади.

Масалан, «Қарағанди-Балқаш» ва «Балқаш-Бурилбайтал» ва бошқа республика аҳамиятига молик автомобил йўлларида кенг кўламли йўл-қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Барча 8 та участкада иш қизғин.



Шу билан бирга, автомобил ҳаракати айланма ва тупроқ йўллар орқали амалга ошириладиган участкалар сонини қисқартиришга эътибор қаратилмоқда.

Реконструкциядан сўнг бу йўллар тўрт йўлакли бўлиб, І техник тоифага жавоб беради.

«

Лойиҳа саёҳат вақтини сезиларли даражада қисқартиради, хавфсиз ва қулай ҳаракатланишни таъминлайди. Модернизация қилинган автомобил йўли Балкаш кўли туризм кластерини ривожлантиришнинг драйверига айланади ва янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантиради»

, — деди Алихан Смаилов.



Шунингдек, Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек Ҳукумат делегацияси аъзоларига вилоятнинг йўл инфратузилмасини ривожлантириш, бунинг натижасида транспорт салоҳияти ошиши ва бир қатор йўлларни юқори техник тоифага ўтказиш зарурлиги ҳақида маълумот берди.

Сўнгги хабарлар