Алмати ва Доҳа ўртасида янги ҳаво рейси йўлга қўйилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугундан бошлаб Алмати – Доҳа йўналиши бўйича янги халқаро рейс очилди, деб хабар беради Kazinform.

Очилиш маросимида Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари Серик Қусайинов, Қатарнинг Қозоғистондаги Элчиси Aбдулазиз Султон Aл-Румайхи, «Qatar Airways» авиакомпаниясининг Шарқий минтақалар бўйича катта вице-президенти Марван Колелайт, Алмати аэропорти президенти Aлп Ер Тунга Эрсой иштирок этди.

Парвозлар 132 ўринга мўлжалланган (12 та бизнес-класс, 120 та эконом-класс) ҳафтасига 2 та рейсни ташкил этадиган Aшкигы A320 самолётларида амалга оширилади.

Йўловчилар «Qatar Airways»нинг 140 дан ортиқ йўналишлардан иборат Доҳанинг Ҳамад халқаро аэропорти йўналиш тармоғидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Бу йўналишдаги рейслар 2020 йил баҳорида очилиши режалаштирилган эди, бироқ пандемия сабабли бекор қилинди.

Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро йўналишларни тиклаш, шунингдек, янги халқаро йўналишларни очиш бўйича иш олиб бормоқда.

«Qatar Airways» авиакомпанияси Skutrах халқаро авиакомпаниялар рейтинги ташкилоти томонидан йилнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилди.

Сўнгги хабарлар