Алмати ва Анқара ўртасида авиарейслар очилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Алмати ва Анқара ўртасида ҳафтасига икки марта тўғридан-тўғри рейс амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Бунгача Қозоғистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Туркия авиация маъмурияти билан Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳаво қатнови масалалари бўйича музокаралар олиб борилган эди. Натижада томонлар йўналишлар, рейслар ва ташувчилар сонини икки баробарга ошириш бўйича келишувга эришди.

Мазкур ишлар натижасида Туркиянинг «Pegasus Airlines» авиакомпанияси жорий йилнинг 1 ноябридан Алмати-Анқара йўналишида янги рейсни йўлга қўйди, қозоғистонлик йўловчилар Туркия пойтахтига тўғридан-тўғри рейслар орқали бориш имкониятига эга бўлди.

Алмати ва Анқара ўртасидаги мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта чоршанба ва шанба кунлари А320 ва В737 самолётлари билан амалга оширилади.

Парвозларни кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар