«Алмати – Тошкент – Термиз» автомобил йўлининг икки участкаси ёпилди

None
ASTANА. Кazinform – «Алмати-Тошкент-Термиз» республика автомобил йўлининг Туркистон ва Жамбил вилоятларини боғловчи қисми ёпилди, деб хабар беради Кazinform.

«QazАvtoJol» миллий компанияси тарқатган маълумотга кўра, «Алмати -Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг Ойша Биби қишлоғидан Туркистон вилояти чегарасигача ва Жамбил вилояти чегарасидан Машат қишлоғигача бўлган қисмида ҳаракатланишга чеклов киритилди. Бу ерда барча турдаги транспорт воситаларига рухсат берилмайди

Бу йўл участкалари Жамбил ва Туркистон вилоятларида жойлашган.

Йўл ёмон об-ҳаво туфайли ёпилди.


Сўнгги хабарлар