Алмати-Тошкент поезди қатнови тикланди
16 Май 16:31

Алмати-Тошкент поезди қатнови тикланди

NUR-SULTAN. Кazinform - №1/2 Алмати-Тошкент халқаро йўловчи поезди бугун соат 18:32 да Алмати-2 станциясидан жўнайди, дея хабар беради Кazinform.

ҚТЖ маълумотларига кўра, 24 вагондан иборат поезд ҳафтасига 3 марта қатнайди. Чипталар нархлари давлатлараро тарифлар бўйича белгиланади. Нархлар www.bilet.railways.kz сайтида мавжуд.

«Қозоғистонликлар ва хорижликлар мамлакатга темир йўл орқали киришлари учун ҳали ҳам манфий натижага эга бўлган CОVID-19 учун ПЗР тести сертификати бўлиши керак. Сертификат берилган кундан бошлаб 72 соатдан ошмаслиги керак. Ёки коронавирусга қарши эмлаш ёки қайта эмлашнинг тўлиқ курсини ўтганликни тасдиқловчи паспортни тақдим этиш керак (охирги дозани олгандан кейин 6 ойдан ошмаслиги керак). Агар ПЗР тести натижалари ёки CОVID-19 эмлаш паспорти бўлмаса, йўловчилар вагонга ўкқазилмайди», — дея тушунтирди идорадан.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Алмати – Тошкент поезди 16 майда йўлга чиқиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив