Алмати тоғларида адашиб қолган Греция фуқароси қутқарилди

None
ALMATY. Kazinform – «Волчья Гора» чўққисида адашиб қолган 55 ёшли Греция фуқароси топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати шаҳар қутқарув хизмати маълумотларига кўра, 8 июнда соат 21:37да «109»га Греция фуқароси Г. «Волчья гора»га бориб қайтмагани ҳақида хабар келиб тушган.

«1968 йилда туғилган сайёҳнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумотни у жойлашган ётоқхона эгаси хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, сайёҳ ўз телефонига қаерда экани ва «қайтиб йўлдан адашиб қолгани» ҳақида хабар юборган», - дейилади Алмати шаҳри қутқарув хизмати хабарида.

Қутқарув хизмати қутқарувчилари сўнгги геомаълумотлар асосида қидирув ишларини олиб борди ва тунги соат 01:11 да бедарак йўқолган фуқарони топиб, тоғдан тушириб олди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар